Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Индонезия вице-президенти Маъруф Амин бошчилигидаги делегация 14 июнь куни Самарқандга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, вице-президент бугун ва эртага Самарқанддаги муқаддас қадамжолар, тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилиши кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА.