Бизнес-омбудсман девони ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида бўлиб, тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

Таъкидланганидек, қонунга кўра тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганиш ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсири самарадорлигини баҳолаш Бизнес-омбудсманнинг асосий вазифаларидан бири саналади.

Учрашувларда мазкур тумандаги балиқчилик билан шуғулланувчи “Бойовул маҳсулотлари” хусусий корхонаси ҳамда боғдорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек” кўп тармоқли хусусий фирмаси олдида турган муаммолар тингланди. Шу билан бирга, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА