Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қатор ташкилотлар билан биргаликда “Дўстлик” видеороликлар танловини эълон қилади.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” доирасида “Дўстлик фестивали”га бағишланган мазкур танлов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий маданият марказлари, дўстлик жамиятлари фаолияти, хорижий мамлакатлар билан маданий, гуманитар ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларда турли миллатлар тили, маданияти, анъана ва урф-одатларига ҳурмат ҳиссини юксалтириш каби эзгу ғояларни акс эттиради.

ТАНЛОВ ҚУЙИДАГИ  НОМИНАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАДИ:

1. “Дўстликни тараннум этган энг яхши ролик”.

2. “Миллатлараро тотувлик акс эттирилган энг яхши кўрсатув, репортаж, фильм”.

Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари алоҳида тартибда қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:

1-ўрин – 25 000 000  сўм;

2-ўрин – 20 000 000  сўм;

3-ўрин – 15 000 000 сўм.

Шунингдек, 5 та рағбатлантирувчи ўрин – 10 000 000 сўмдан.

“Дўстлик” видеороликлар танлови ғолиблари “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан 2023 йил 29 июль куни ўтказиладиган “Дўстлик фестивали” байрам тадбирида тақдирланадилар.

Видеороликлар 2023 йилнинг 20 июль кунига қадар Қўмита Матбуот хизматига юборилиши лозим.

Телеграмм канал: +998 98 304-61-08.

Батафсил маълумотларни Қўмитанинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.

www.interkomitet.uz

t.me/millatlararoqo’mita