Канада табиий захиралар федерал агентлиги ёнғин суръати мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида сентябрь ойи охиригача меъёрдан юқори бўлишини таъкидламоқда.
Квебек жамоатчилик хавфсизлиги вазири Франсуа Боннардель марказий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда вазият мураккаблигича қолаётгани, ёнғин ўчирувчилар шимоли-шарқий музофотларда офатга қарши самарали кураш олиб бораётганини маълум қилди.
– Квебек тарихида илк бор маҳаллий ҳокимият ва ўт ўчирувчилар биргаликда ёнғин ўчоғига қарши курашмоқда, кўплаб одамларни хавфсиз жойга ўтказмоқда, – қўшимча қилди мулозим. Кўчирилганлар сони, тахминан, 14 минг атрофида экани айтилган.
Иқлим ўзгариши Шимолий қутбга яқин минтақалар, жумладан, Канадада ҳам салбий оқибат намоён қилмоқда. Натижада йирик ўрмон ёнғинлари кузатиляпти. АҚШнинг кўпгина штатларида ҳаво таркиби кескин бузилган.