2023 йил Америка Қўшма Штатлари тарихида оммавий отишмалар сони бўйича рекорд қайд этилди, деб ёзди Вестминстер университети лектори Росс Беннетт-Кук ўзининг “The Conversation” тармоғи орқали эълон қилган мақоласида.
“Айрим шарҳловчилар 2026 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига борадиган ишқибозлар Америкада ўқ отар қурол билан амалга ошириладиган зўравонликдан хавотир олиши керакми, деб савол беришади”, — дейди у.
Олим таъкидлашича, Уругвай ўз фуқароларига АҚШнинг айрим, масалан Детройт ва Балтимор шаҳарларига, иложи бўлса, бормасликни тавсия қилган. Канада ҳукумати эса АҚШга сафар қилишдан олдин, фаол ўқ отар аслаҳаларидан қандай ҳимояланиш бўйича йўриқнома билан яхшилаб танишиб олишни маслаҳат бермоқда.
– Ҳеч бир ривожланган мамлакатда Америкадаги каби кўп отишма юз бермайди. Маълумотга кўра, бутун дунёдаги мавжуд 857 миллион дона фуқаро қуролининг 393 миллиони америкаликлар қўлида, бу сайёрамиздаги жами фуқаро қуролларининг 46 фоизи, дегани, – таъкидлайди Росс Беннетт-Кук.