Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган «Париж-2024» Олимпиада рейтингини эълон қилди. Эътиборли жиҳати, мазкур рейтингда мамлакатимиз терма жамоаси аъзоларининг 16 нафари йўлланмалар тақдим этиладиган ҳудудда эканлиги қайд этилган бўлиб, уларнинг 6 нафарини дзюдочи қизларимиз ташкил этмоқда.
Терма жамоамиз аъзоларидан Давлат Бобонов, Дилшодбек Баратов, Муроджон Йўлдошев, Обидхон Нўмонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов, Диёра Келдиёрова кучли ўнликдан жой олган бўлса, Сардор Нуриллаев, Шаҳрам Аҳадов, Шоҳруҳ Бахтиёров, Ҳалимажон Қурбонова, Сита Қадамбоева, Шукуржон Аминова, Гулноза Матниёзова, Ирисхон Қурбонбоева Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмалари тақдим этиладиган чизиқдаги поғонани эгаллади. Мазкур юқори кўрсаткич, Ўзбекистон терма жамоасини Олимпиада ўйинларида қатнашадиган аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айлантирмоқда. Эслатиб ўтамиз, бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи Олимпия йўлланмаларини тақдим этадиган ҳудуддан жой олса, тўрт йиллик ўйинларда қатнашадиган иштирокчи мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.
Т. Рўзиев, ЎзА