Пойтахтимизда “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асарлари танлови бўлиб ўтди.

Ижодий ишлар ватанпарварлик, Ватанга ва ҳарбий қасамёдга содиқлик, Қуролли Кучлар салоҳиятини ва ҳарбий хизмат ҳамда ҳарбий бурчини тасвирлаш каби мазмуний йўналишлар бўйича таниқли рассом ва ижодкорлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, талаба ва ўқувчи ёшлар орасида ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги нуфузига муносиб, юксак савияда кенг нишонлаш ва ёш авлодни ватанпарварлик, Ватанга содиқлик, фидойилик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.

Танловга қатнашиш учун ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги тасвирий санъат ва графика йўналишлари буйича 600 дан ортиқ ижодий ишлар қабул қилинди.

Кўргазма ва танлов ғолиблари Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тавсия этилган профессионал ижодкорлар, ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди.

Танловда 650 га яқин ижодий ишлар намойиш этилди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА