Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида самбо бўйича поёнига етган Осиё-Океания чемпионатида Ўзбекистон самбочилари 80 та медаллар шодасига эга чиқди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабарига кўра, мамлакатимизнинг фахрий самбочилар жамоаси 25 та, пара самбочилар 5 та, ўсмирлар 14 та, ёшлар 16 та, катталар терма жамоаси вакиллари 20 та совринли ўринларни қўлга киритди.

Остонада ўтган ёшлар, ўсмирлар, фахрийлар, пара самбочилар ва катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида 30 га яқин давлатнинг 600 дан зиёд самбочилари қатнашган бўлса, мамлакатимизнинг 110 га яқин вакили чемпионатда омадини синаб кўрди.

Эътиборли жиҳати, уларнинг 80 нафари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Бу, юртимиз самбочиларида ғалабага бўлган ирода кучли эканлигидан далолат.


Т. Рўзиев, ЎзА