Швеция Шимолий Атлантика альянсининг июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитида НАТОга аъзо бўлиши мумкин, деб баёнот берди тузилма Бош котиби Йенс Столтенберг.

“Ишончим комилки, Швеция НАТОга тўлақонли аъзо бўлади, бу воқеа 11-12 июль кунлари Вильнюсда содир бўлиши ҳам мумкин, аммо ҳозирча бунга кафолат беролмайман”, деди у.

Бош котиб сўзларига кўра, Швеция узоқ йўлни босиб ўтди, тегишли мақомга эга бўлди, НАТО тузилмасига кўпроқ интеграциялашмоқда.

“Биз ушбу мамлакат сафимизга имкон қадар тезроқ қўшилиши учун барча саъй-ҳаракатни амалга оширмоқдамиз”, дея қўшимча қилди Столтенберг “PBS” телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ “Bloomberg” агентлиги 14 июнь куни бўлиб ўтадиган маслаҳатлашув йиғилишида Анқара Стокгольмнинг НАТОга қабул қилиш тўғрисидаги аризасини маъқулламаслигини маълум қилган эди.