Қирғизистонда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича 17 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг дастлабки беллашувларида юртимиз спортчилари 11 та медалга эга чиқди.

U-17 тоифасида юнон-рум ҳамда аёллар кураши бўйича ўтказилган беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Шаҳзод Рўзиоҳунов ва Бекмурод Рустамов олтин, Сардорбек Рустамов, Нилуфар Нурмуҳаммедова, Соҳибжамол Эсбосинова, Асалой Амангелдиева кумуш, Ҳожиакбар Қўчқоров, Достонбек Орипов, Айитжан Халмаханов, Шоҳиста Шоназарова, Нигина Ражабова бронза медалларига сазовор бўлди.

Қитъа чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА