Қовуннинг таркибидаги витаминлар, минераллар ва бошка фойдали элементлар бор. Рак ва инсулт сингари касалликларнинг олдини олиш хусусиятига эга. Қовун С витаминига бой полиз экини, 100 гр қовуннинг таркибида 20-30% С витамини бор. Бу витамин тери ва бутун тана ҳолатини бир маромда ушлаб туриб, жароҳатларнинг тез битиб кетишида аҳамиятли. Қовун таркибида А витамини, суяклар, тишлар ва терининг саломатлигига жуда керакли элемент бўлиб кўзнинг пардаларини ташқи таъсирлардан сақлайди. Кўзнинг кўриш қобилятини орттиради. Витамин А иммун системасини мустахкамлайди. Бундан ташкари ковун таркибидаги витамин ва минераллар сочнинг яхши ўсишига таъсир қилиб тўкилишини олдини олади.
Қуйида тарвуз ҳақида сиз учун кизикарли ва фойдали бўлган ажойиб маълумотларни келтириб ўтамиз. Тарвуз спортчиларга жуда фойдали маҳсулот. Л-ситруллин аминокислотаси кўп бўлиб, бўғинлар орасидаги оғриқни тўхтатади. Агар машқдан сунг ачишиш ва оғрик сезилишини хоҳламасангиз, машқ қилишдан олдин тоза тарвузнинг 1,3 бўлагидан таййёрланган шарбатни ичиш тавсия этилади. Тарвузнинг сирти ва тухумини ейиш, албатта, бу сўз сизга ноодатий туюлиши мумкин. Лекин биз тарвузнинг сиртини ташлаб юбормаслигимиз керак.Ташқи қобиғини олиб бир нечта бўлакга бўлинг ва лимон, бодринг ва муз бўлаклари билан блендрга солинг. Бундан ташқари шакар ва кўк ўт солсангиз бўлади. Натижада С, Б1, Б2, каротин фолий ва пантотен кислоталарига бой бўлган ажойиб шарбат таййёр бўлади. Тарвуз сувга бой мева, тарвузнинг 91% и сувдан иборат. Бундан ташқари у оз калорияли полиз экини хисобланиб, 100гр тарвузда 38кк бор. Тарвуз кўз ва миянинг яхши ишлашида жуда фойдали. Икки бўлак тарвузни ейиш сизнинг кўриш ва фикрлаш қобилятингиз учун жуда фойдали. Мутахассисларнинг фикрича тарвуздаги А ва Б6 витаминлари кўзни турли инфекциялардан ҳимоя қилиб, куриш қобилятини тиклайди ва эслаш кобилиятини мустаҳкамлаб фикрлаш тезлигини оширади.
М.Нуратдинова,
ҚДУ Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети,
Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар таълим йўналиши 1-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги