Америкалик машҳур молиячи Жорж Сорос 25 миллиард долларлик жамғарма империяси назоратини кичик ўғлига топширмоқда, деб ёзди “The Wall Street Journal”.

Ўтган йил декабрда 92 ёшли миллиардернинг “Очиқ жамият” жамғармаси директорлар кенгашига унинг ўғли Александр раис қилиб сайланди. Шу тариқа 37 ёшли Алекс ушбу лавозимни отасидан қабул қилиб олди.

Ҳозир Сорос сиёсий ҳаракатлари қўмитаси президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.

“РИА Новости» ёзишича, Алекс “Soros Fund Management” компаниясини назорат қилувчи инвестиция қўмитасида ҳам оиланинг ягона вакили ҳисобланади. Кичик Сорос илк интервьюсида америкалик сўл сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаши, АҚШнинг ички сиёсатидан ташқарида қолмаслигини таъкидлаган.