Янги Конституцияда ҳомиладор ёки ёш боласи бор аёл ходимларни қаттиқ ҳимоя қилиш белгиланган.

Янги Конституциянинг 42-моддаси 3-қисмида:
– ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади дейилган.

Бу иш берувчилар томонидан қисқартиришларда ҳомиладор ёки боласи 3 ёшга тўлмаган аёлларни ишдан бўшатиш каби ҳолатларнинг олдини олишда хизмат қилади.

«Юрист тавсияси» рукнини кузатиб боринг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонуний ҳимоя қилинг.

Батафсил:

М.Турдалиева, 

H.Абдувоитов ЎзА