Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Абай вилоятида тезкор штаб мажлисида фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильинни минтақада рўй берган кенг кўламли ўрмон ёнғини пайтида ишига совуққонлик қилгани учун лавозимидан озод қилганини айтди.

Афсуски, офатни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган 14 нафар ходим ҳалок бўлди. Шу сабабли Тоқаев шанба куни Ильинни бўшатди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, ёнғин ҳамма жойда рўй бериши мумкин. Фақат бундай вазиятда зарур чора-тадбир кўриш зарур.