Туркия ва Швеция вакилларининг расмий мулоқоти 14 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтади. Учрашувда қиролликнинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши жараёни муҳокама қилинади.
Бу ҳақда “SVT” телеканали Швеция Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Телеканал Туркия Президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Акиф Чағатой Қилич сўзларидан иқтибос келтириб, “Швеция ҳозир бир йил аввалгидан кўра анча ўзгарган”, деб ёзди.
Мулозим “уч томонлама учрашув чоғида муҳокама қилинадиган кўп масалалар борлигини” ҳам қўшимча қилган.
Аввалроқ “Sabah” газетаси НАТО, Туркия ва Швеция вакиллари учрашуви 12 июнга белгилангани тўғрисида хабар берган эди.