Англиянинг “Манчестер Сити” клуби тарихда кузатилмаган натижага эришди. Шаҳарликлар Европа чемпионлар лигасида илк бор тенгсиз деб топилмоқда.
10 июнь, шанба оқшоми Истанбулдаги “Отатурк” стадионида ўтган ЕЧЛ финали мухлисларга шиддатли баҳс, жанговор кураш, кучли эмоция тақдим этди.
“Манчестер Сити” Италиянинг “Интер” клуби устидан 68-дақиқада Родрининг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда киритилган ягона гол Англиядан тошиб келган мухлисларга катта қувонч улашди, боиси Ҳосеп Гвардиола шогирдлари ушбу мусобақада биринчи марта чемпионликни қўлга киритди.
Оғир учрашувда салобат кўрсатган икки жамоа ҳам ҳақиқий финал кайфиятини тақдим этди, уларнинг ҳар иккаласи совринга лойиқ эди, бироқ, титул биргина клубга насиб этади.
Мазкур мавсумда жуда шиддатли ўйинлар кўрсатган Сити бирин-кетин Англия преьмер лигаси, Англия кубоги ва Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланди.
Бир сўз билан айтганда, аввалига “Бавария”, кейин “Реал Мадрид”ни мусобақадан чиқариб юборган шаҳарликлар требл қайд этди.
Б.Худойбердиев, ЎзА