Шу кунларда Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WT бўйича нуфузли Гран-При мусобақаси ўтказилмоқда.

Айтиш лозимки, Халқаро таэквондо ассоциацияси тақвимидан ўрин олган Гран-при таснифидаги халқаро турнирларда жаҳон рейтингида кучли 32 таликдан жой олган спортчиларгина иштирок этиш ҳуқуқига эга. Айнан ушбу рейтингдан жой оган 7 нафар спортчимиз мазкур мусобақада қатнашмоқда.

Париж-2024 Олипиадасига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби иштирок этаётган баҳсларнинг илк кунида ҳамюртларимиздан Улуғбек Рашитов 68 килограмм вазнда олтин медални, Никита Рафалович +80 килограмм оғирликда кумуш медални қўлга критди.

Турнирнинг бугунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Феруза Содиқова 67 килода, Светлана Осиповага +67 кило оғирликда медаллар учун кураш олиб борса, эртага ўтадиган жангларда Шуҳрат Салаев ва Жасур Жайсунов ўз омадини синаб кўришади.

Т. Рўзиев, ЎзА.