Жорий йил 18 июнда АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида америкалик Ҳаролд Калдеронга қарши жанг ўтказади. 12 раундга мўлжалланган мазкур учрашувда Шаҳрам профессионал бокснинг WBA Eliminator жангида қатнашади. Ушбу жанг Ўзбекистон ҳудудида қайси телеканал томонидан трансляция қилиниши эълон қилинди, дейилади Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабарида. Унга кўра, боксчимиз иштирокидаги жанг трансляцияси ҳуқуқини ZOʼR TV телеканали қўлга киритди.

Айтиш лозим, профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Ш. Ғиёсовнинг рақиби фаолияти мобайнида 27 та жангда қатнашиб, барчасида ғалаба қозонган боксчи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бокс оқшомининг марказий жанги ярим ўрта вазнда WBC чемпионлик камари учун америкалик Рейжис Прогрейс (28-1-0) ҳамда Перу вакили Даниелито Зоррилла (17-1-0) ўртасида кечади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА