АҚШ Президенти Жо Байден НАТОнинг навбатдаги Бош котиби Буюк Британия вакили бўлиши мумкинлигига ишора қилди.
“Бўлиши мумкин, кўрамиз”, – деди у Оқ уйда Бирлашган Қироллик ҳукумати бошлиғи Риши Сунак билан бирга ўтказган матбуот анжуманида журналист берган саволга жавоб қайтарар экан.
Аввалроқ ОАВ НАТО Бош котиблигига Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес номзоди кўрилаётгани хусусида ёзган эди.