Украинада камида минг километр масофадаги нишонни кўзлайдиган ракета ишлаб чиқаришга маблағ ҳам етарли, имконият ҳам бор, деди мамлакат мудофаа вазири Алексей Резников.

Унинг айтишича, мамлакатда расман тасдиқланган ракета дастурига бюджетдан маблағ ажратилмоқда.

Украинанинг УНН ахборот агентлиги Резниковнинг “Бизда 1 минг километр наридаги нишонни урадиган ракеталарга эга бўлиш истиқболи мавжуд”,  деган сўзларини келтирган.