АҚШ ва Буюк Британия дунё атом энергетикаси бозорида Россияга қарши туриш учун янги иқтисодий шериклик битимини тузди, дейилади Оқ уй тарқатган баёнотда.
– Бирлашган Қироллик ва Қўшма Штатлар фуқаролик тизими бўйича янги атом ҳамкорлигини йўлга қўяди, – дейилади иқтисодий шериклик бўйича икки томонлама имзоланган ҳужжатда. – Мақсад ўта муҳим тоза энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда глобал фуқаролик атом бозорида Россия мавқеига қарши туриш.