Сочи шаҳрида МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро даражадаги нуфузли йиғинда Ўзбекистон делегацияси орасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам иштирок этмоқда.

Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларига раислиги доирасидаги йиғинда “Сириус” фан ва санъат боғида “Евроосиё – бизнинг уйимиз” кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Ушбу  кўргазмадан кўзланган асосий мақсад, МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликда муваффақиятли лойиҳаларни намойиш этишдир.

Саноат кооперацияси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат комплекси, энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт ва логистика, молия ва ўзаро ҳисоб-китоблар, туризм, спорт, таълим ва ёшлар сиёсати — кўргазманинг асосий йўналишлари бўлди.

ЎзА