АҚШ мудофаа вазирлиги Украина учун икки миллиард доллар қийматида янги қурол-яроқ мажмуаси берилишини эълон қилади, деб хабар тарқатди “Bloomberg” агентлиги АҚШ маъмурияти манбаларига таяниб.
Хабарда айтилишича, ушбу маблағ Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ташаббуси доирасида “Hawk” ракеталари ва шу ракеталарни йўналтирувчи қурилмалар ҳамда “Patriot” тизими учун модернизациялаштирилган ракеталар сотиб олишга сарфланади.
Агентлик маълумотида келтирилишича, бу ерда гап “Lockheed Martin” ишлаб чиқараётган “Patriot Advanced Capability-3” бошқариладиган зенит ракетаси ҳамда “Raytheon Technologies” компаниясининг юқори аниқликдаги “GEM-T” ракетаси ҳақида бормоқда.