Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Тамара Дуйсеновани Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

58 ёшли Дуйсенова ҳозиргача фақат ушбу вазирликни бошқариб келаётган эди. Аввал бир неча йил давомида у Президент ёрдамчиси – давлат раҳбари маъмуриятининг аризаларни кўриб чиқиш мониторинги бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. “Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази” ҳиссадорлик жамияти раҳбари бўлган.

Кеча Тоқаев Олтой Кульгиновни Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилган эди.

 

ЎзА