“Америка овози” тарқатган хабарга кўра, Калифорния штатида ёнғинга қарши курашда фойдаланиш учун эчкиларга талаб ортмоқда.

Нашр ёзишича, эчки уй атрофидаги қуриган майса, ўсимликларни ейди. Қолаверса, бу жониворни техника, транспорт воситаси чиқа олмайдиган тоғли жойларда боқиш ҳам ёнғиннинг олдини олишда қўл келади.

Эчкиларни ёнғин хавфи юқори бўлган Орегон, Вашингтон ва Калифорния шататларида ижарага олиш мумкин.

Калифорния ҳукумати эчкидан шу мақсадда фойдаланган фермерларнинг жониворларни боқишга сарфлаган маблағини қисман қопламоқда.

Ўтган йил сентябрда Шимолий Калифорнияда икки марта йирик ўрмон ёнғини юз берган. Ўшанда маҳаллий аҳолини оммавий равишда кўчиришга тўғри келган.