Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг араб мамлакатлари билан муносабатлари сезиларли даражада фаоллашди. Ушбу йўналиш мамлакатимиз ташқи сиёсатида ҳам янги саҳифа сифатида баҳоланмоқда. Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди ва бу Қатар раҳбарининг Ўзбекистонга илк бор ташрифи. Шу боис ушбу саммит ҳақли равишда Ўзбекистон-Қатар муносабатларида тарихий босқичга айланиши шубҳасиз.
“Халқаро шарҳ” лойиҳасининг бу галги сонида Қатарнинг Доҳа шаҳрида нашр этиладиган “The Peninsula” газетасининг махсус мухбири Аниша Бижукумар билан Ўзбекистон ва Қатар муносабатларининг муҳим истиқболлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида томоша қилишингиз мумкин.
Ўткир Алимов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА