Жаҳон божхона ташкилотининг штаб квартирасида уйғунлашган тизимга ўзгартириш киритиш юзасидан ўтказилаётган сессияда илк бор Ўзбекистон Республикасининг соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.

Мазкур 62-сессия  5-9 июнь кунлари ўтказилиб, унда  ташкилотга аъзо давлатларнинг таклифлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси йўналишида юзага келаётган муаммолар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон божхона хизмати номидан Марказий божхона лабораторияси бошлиғи ўринбосари, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бошқармаси бошлиғи Рустам Мирзаев иштирок этяпти.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати вакиллари томонидан уйғунлашган тизим бўйича товарларни тавсифлашда муаммоли бўлиб келаётган товарлар бўйича бир қатор таклиф ва тушунчалар берилди.

Иштирокчилар томонидан “Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлашган тизими тўғрисида»ги  халқаро конвенция иловасига қўшимчалар киритиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Ш. Маматуропова, ЎзА