Польша Президенти Анжей Дуда НАТО мамлакатларини мудофаа бюджетини ЯИМнинг 2 фоизидан юқори қилиб белгилашга чақирди.
Аввалроқ ушбу мамлакат раҳбарияти жорий йилги мудофаа бюджети ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизига етказилиши мумкинлигини маълум қилганди.
– Гарчи, жамоавий мудофаа биз учун фавқулодда муҳим масала ҳисобланса-да, биз иттифоқчиларимизни ҳам бу соҳадаги харажатни оширишга чақирамиз, – деди Дуда Братиславда бўлиб ўтган “тўққизлик” саммитида. – Биз доим таъкидлаймиз, ҳар бир аъзо мамлакат хавфсизлигини биринчи навбатда ўзи таъминлаши керак. НАТО бир неча йил аввал ҳарбий харажат аъзо мамлакатлар ЯИМининг, шартли равишда, камида 2 фоизини ташкил этиши бўйича қарор қабул қилган.