Оқ уй маъмурияти баёнот беришича, муайян келишмовчиликка қарамай, Саудия Арабистони келгусида ҳам АҚШ иттифоқчиси бўлиб қолаверади.
Таъкидланишича, Вашингтон билан Ар-Риёд ўртасида номувофиқлик кузатилиши, томонлар ўзаро хавотирини очиқ баён қилиши мумкин, лекин Оқ уй Саудия подшоҳлигини стратегик шерик ҳисоблайди.
Маъмурият Саудия билан очиқ мулоқот олиб боришни қўллаб-қувватлайди ва ҳар доим фикрини очиқ баён этиб келади. Турли келишмовчиликларга қарамай, Саудия Арабистони сўнгги саксон йилда Қўшма Штатларнинг стратегик ҳамкори бўлиб келди ва шундай бўлиб қолади.