Эрон ташқи ишлар вазирлиги бугун Саудия Арабистонида Эрон Ислом Республикаси дипломатик ваколатхонаси очилганини тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи сиёсат идораси расмий вакили Носир Қонуний Чафий маълум қилди.
Вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзилишича, ЭИР ва Саудия ўртасидаги келишувни амалга ошириш, муносабатни тиклаш жараёни якунига етган. Яъни, 6-7 июнь кунлари Ар-Риёдда Эрон элчихонаси, Жиддада бош консуллик ва Ислом ҳамкорлик ташкилотида доимий ваколатхона расман очилади.
Ушбу баёнот ўзаро муносабатни яхшилаш сари қўйилган муҳим қадамдир, дейилган хабарда. Умуман, бу воқеа дипломатик алоқани осонлаштириш, турли соҳада ҳамкорликни кенгайтириш имконини яратади. Яқин Шарқда минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.