Нукус шаҳридаги Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида баскетбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати якуний IV тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Чемпионат якуни бўйича Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) жамоаси барча ўйинда ғалаба қозониб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни майдон эгалари Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси, учинчи ўринни Навоий вилоятининг “Сагдиана” жамоаси қўлга киритди.

Чемпионат якунига бағишланган тантанали тадбирда ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА