Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти ва Нукус шаҳар бўлими томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, ташкилот вакиллари Нукус шаҳридаги “Ақ отаў” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оилалар ва болалардан хабар олди. Байрам муносабати билан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

–Ҳар қандай шароитда ҳам аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш халқимизга хос фазилат, – дейди Ӯзбекистон Қизил ярим ой жамияти Нукус шаҳар бўлими ижрочи директори А.Алламбергенов. – Ёлғиз қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги бўлганлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ижтимоий аҳамиятли касалликларга чалинган беморлар, кўп болали оилалар аъзоларидан хабар олиш асосий вазифамиздир. Уларга гуманитар, тиббий ёрдам, ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишда, психологик қўллаб-қувватлашда барча фаол иштирок этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), 
ЎзА.