Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Фуқаролар Р.Х. ва Л.Р. Элликқалъа тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўн икки сотих ер майдонини фуқаро М.С.га 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 6 минг АҚШ доллари ва 92 миллион сўмни олган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири