Француз тадбиркори Поззо ди Борго 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Le Monde” газетаси фильм режиссёрлари Эрик Толедано ва Оливье Накашга таяниб маълум қилди.

Ушбу тадбиркор ҳақидаги ҳикоя кўплаб заиф одамлар ҳаётини ўзгартириб юборган. Бош қаҳрамоннинг иродаси, жасорати, ор-номуси, камтарлиги ва ҳаётга чексиз муҳаббати кўпчиликка ўрнак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, француз драмаси “Дахлсизлар” ёки “1+1” 2011 йил реал воқеалар асосида суратга олинган. Картинада муваффақиятли аристократ Филипп бахтсиз ҳодиса туфайли ногиронлик аравачасига михланиб қолади ва қора танли, собиқ майда жиноятчи Дриссни ёрдамчи сифатида ишга олади. Фильм сюжетига бахтли нуқта қўйилади.

М. Пирматова, ЎзА