Президент Режеп Таййип Эрдоған шанба куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент)да қасамёд қабул қилди, деб хабар берди “Анадолу” агентлиги.

Парламент раиси вазифасини бажарувчи Миллатчи ҳаракат партияси етакчиси Девлет Баҳчели Эрдоғанга президентлик гувоҳномасини топширди. Шундан кейин давлат раҳбари Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк мақбарасига бориб, хотира китобига миннатдорлик ёзуви қолдирди.
Эрдоғаннинг инаугурация маросимида 78 давлатдан юқори мартабали амалдорлар иштирок этди, дейилади хабарда.
Оқшом Туркия етакчиси Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилди. Ҳукумат, деярли янгиланди. Жумладан, асосий идоралар раҳбарлари ҳам алмашди.
Ташқи ишлар вазири этиб 2010 йилдан бери Миллий разведка ташкилотини бошқарган Хоқон Фидан тайинланди. Унинг ўрнига Яшар Гулэр келди.
Ички ишлар вазирлигини энди Истанбул волийси (губернатори) бўлиб ишлаган Али Эрликая бошқаради.
17 вазирдан икки нафари – Фахреттин Кожа (соғлиқни сақлаш) ва Меҳмет Нури Эрсой (маданият ва туризм) лавозимини сақлаб қолди.

Аброр ХОН, ЎзА