ФОТОРЕПОРТАЖ

Оролбўйида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Нукус шаҳридаги 49-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари, педагог-тарбиячилар, болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Болажонлар эътиборига қизиқарли байрам дастури намойиш этилди. Шунингдек, кичкинтойлар томонидан гўзал рақс ва қувноқ қўшиқлар ижро этилди.  Болажонлар ўйнаб, қувнаб олам-олам завқ олди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА