Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда Ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига ўқишга кириш учун талабгордан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

–туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

–фотосурат (охирги 2 ойда олинган);

–ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;

–баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Шунингдек, талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши керак.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023/2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА