Режеп Таййип Эрдоғаннинг Туркия президентлигига қайта сайлангани муносабати билан бўлиб ўтадиган инаугурация маросими шанба куни, яъни, 3 июнда бўлиши мумкин, деб баёнот берди президент маслаҳатчиси Мехмет Учум ижтимоий тармоқ орқали.
“Агар Олий сайлов комиссияси президент сайловининг якуний натижаларини 1 июнда эълон қилса, инаугурация маросими 3 июнь куни Анқарада бўлиб ўтади. Шу куни Эрдоған янги Вазирлар Маҳкамаси рўйхатини ҳам ошкор қилади”, – деб ёзди Учум.
Қайта сайланган президентнинг инаугурациясида иштирок этадиган хорижлик етакчилар рўйхати ҳозирча охиригача шакллантирилмаган, аниқлаштириш давом этмоқда, маросимда қатнашишни хоҳловчилар кўп, деган эди аввалроқ Адолат ва тараққиёт партияси расмий вакили Омер Челик.
Эрдоған Президент сайловининг иккинчи босқичида 52 фоиз овоз олди.