Бугун тунда Аргентина майдонларида U-20 терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ учрашувлари якунланди.

Кеча, 28 май кечки пайт ва бугун, 29 май тунда “Е” гуруҳида Ироқ-Англия-0:0, Тунис-Уругвай-0:1, “Ф” гуруҳида Гондурас-Франция-1:3, Жанубий Корея-Гамбия-0:0 натижалари қайд этилди.

Ўйинлардаги ҳисоб-китобларга кўра, ҳар икки гуруҳдан Англия, Тунис, Уругвай, Гамбия, Жанубий Корея жамоалари 1/8 финал “чипта”сига эга бўлди.

Гуруҳ босқичидаги натижаларга кўра, 1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

АҚШ – Янги Зеландия

Гамбия – Уругвай

Ўзбекистон – Исроил

Бразилия – Тунис

Колумбия – Словакия

Англия – Италия

Эквадор – Жанубий Корея

Аргентина – Нигерия

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси 31 май куни тунги соат 02:00 да Исроил терма жамоасига қарши баҳс юритади.

Т.Рўзиев, ЎзА