“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари лойиҳасини порталга киритиш ваколати эндиликда айнан маҳалла раисларига берилади.

Ваколат берилгани маҳалла раислари ўзи хоҳлаган кўчадаги ижтимоий соҳа ташкилотини жиҳозлаш ёки таъмирлаш бўйича лойиҳани киритади, дегани эмас. Қарорда ҳам, Низомда ҳам хотин-қизлар, ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда лойиҳаларни шакллантириши кўрсатиб ўтилган.

Оддий қилиб айтадиган бўлсак, маҳаллаларда кўчабошилар, ўз ўрнига эга бўлган фаол фуқаролар бор. Ушбу фуқаролар қайси ишни амалга ошириш зарур бўлса, ўзларининг фикрлари ва таклифларини билдирадилар. Маҳалла раислари билдирилган фикрларни кўриб чиқиб, лойиҳани «Очиқ бюджет» порталига киритади. Маҳалла оқсоқоли жамоатчилик фикрисиз ўзи лойиҳани порталга киритиш ҳуқуқига эга эмас, — дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи Азимжон Ҳасанов.

Н.Раҳмонова, 
Ё.Мелибоев (видео), ЎзА