Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, муаммо ва таклифларни ўрганиб, уларни қонуний ҳал этиш мақсадида Беруний туманида навбатдаги сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг ер низоси ва ер ажратиш, чорвачилик, деҳкончилик ҳамда аҳоли томорқа ерларига сув масаласи, шунингдек, бандлик, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир мурожаатлар тингланди.
Тумандаги мавжуд 40 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар баланси” тизимидаги 14-30 ёшдаги ёшлар сони 52 минг 741 нафарни ташкил этади. Шундан 31 нафари республика прокурорига бириктирилган бўлиб, уйма-уй юриб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Жуманиёзов овули, “Лолазор” ва “Тинчлик” овул фуқаролар йиғинларидаги тиббий даволанишга муҳтож ёшлар туман тиббиёт бирлашмасига бириктирилди.
Қабулдан сўнг, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларига фаолиятларини янада жадаллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш ва ечимини топиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА