Тошкентда қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бошланган Ўзбекистон чемпионатида Олимпия ўйинлари иштирокчиси Зайнаб Дайибекова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Чемпионатнинг дастлабки кунида саблячилар яккалик йўналишида ғолиблик учун кураш олиб борди.
Кескин ва муросасиз кечган қизлар ўртасидаги баҳсларда Зайнаб Дайибекова, эркаклар ўртасидаги мусобақада Муса Аймуратов ғалаба қозонди.
Мусобақада Аппамис Уракбоев, Фазилбек Генжебаев, Фарҳод Науризбоев, Гулистон Пердибаева, Аякўз Жумамуратова, Дилноз Уснатдинова совриндорлар қаторидан жой олди.
Мамлакат чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА