“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” номли лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Мен эккан ниҳол” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, табиий ресурсларни тежашга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини оширишдан иборат. “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда умумтаълим мактабларидан 27 нафар ўқувчи иштирок этди.
Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё тумани бўлими томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА