Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам илмий-ижодий ишларини олиб бормоқда. Шундай илмий ходимларнинг бири Пўлат Ўтениязов.

Пўлат Ўтениязовнинг “Қорақалпоқ  халқ  эртакларининг жанр хусусиятлари ва поэтикаси (сеҳрли эртаклар мисолида)” номли монографияси 2022 йили  ўзбек тилида, “Каракалпакские народные сказки (мотивы, сюжеты, образы)” номли монографияси рус тилида Молдова Республикасининг “Globe Edit” нашриётида босилди.

Шунингдек, Пўлат Ўтениязов ўз ҳамкасблари билан биргаликда ҳам монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, тўпламларни нашр қилиб келмоқда. У филология фанлари номзоди, доцент Ҳурлиман Утемуратова билан биргаликда бир неча тўпламларни нашрдан чиқаришга эришди. Жумладан, жорий 2023 йили уларнинг бирга ёзган “Актуальные проблемы каракалпакской литературы и фольклора” деб номланган ўқув қўлланмаси Молдова Республикаси, Кишинев шаҳри “Globe Edit” нашриётида рус  тилида, “Akualle Themen der karakalpakischen Literatur und Folklore” (Қорақалпоқ адабиёти ва фольклорининг долзарб масалалари) номли ўқув қўлланмаси Кишинев шаҳридаги “Verlag Unser Wissen (Sciencia Scripts)” нашриётида немис тилида, “Problemas actuais da literatura e do folclore de Karakalpak” деган ном билан ушбу ўқув қўлланмаси “Edicoes Nosso Conheciemento” (Sciencia Scripts) нашриётида португал тилида, “Problemi attuali della letteratura e del folklore karakalpak” номли китоби итальян тилида, “Problemas actuales de la literatura y el folclore de Karakalpak” деб номланган китоби испан тилида, “Problemes actuels de la litterature et du folklore karakalpak” номли китоби француз тилида чоп этилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти илмий ходимларининг илмий-тадқиқот ишлари академиянинг 80 йиллик юбилейига байрам туҳфаси бўлади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА