Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманлараро судининг 2021 йил 28 октябрдаги қарори билан қарздор О.С.дан ундирувчи Х.Р.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қонликўл тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор яшаш манзилидан бир қанча вақтдан буён яшамаётганлиги сабабли, унга нисбатан 2022 йил 14 апрель куни тегишли тартибда қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюро бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлар натижасида қарздор жорий йил 20 апрелда топилиб, ундан 33,8 миллион сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири