ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Шарль Перронинг “Этик кийган мушук” номли эртаги асосида саҳналаштирилган пьеса тақдимоти бўлиб ўтди.

Пьеса театр бош режиссёри О. Бектурганов томонидан саҳналаштирилган бўлиб, эртак қаҳрамонлари “Мушук” ролини актёр Б. Жапаров, “Жак” ролини актёр Т. Ережепов, “Малика” ролини актриса М. Юсупова, “Подшоҳ” ролини актёр Р. Тлемисов, “Одамхўр” ролини актёр Р. Абдиреймовлар юксак маҳорат билан ижро этмоқда.

Саҳна асари болаларни дўстга садоқатли ва меҳр-оқибатли бўлишга ўргатади.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА