Мамлакатимизда жорий йилнинг май ойи “Театр ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кенг кўламдаги тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри жамоаси томонидан Нукус шаҳри ва туманларида умумтаълим мактаб ўқувчилари учун бепул томошалар намойиш этилмоқда.

Театр томонидан болаларга эзгу ғояларни тарғиб этувчи “Гулда булбул сайрайди”, “Қушларни кутган болалар”, “Яхшилик қайтади”, “Қўрқит ота”, “Чин юртини дунёга машҳур қилган гўзал ҳақида сўз”, “Эртаклар яхшиликка етаклар”, “Сеҳрли гул”, “Ёлғончи тулки” каби спектакллар намойиш этилмоқда.

Шу билан бирга шаҳар ва туманларнинг энг чекка ҳудудларида ҳам кўчма театрлар ташкил қилинмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА