ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:  

1.  Гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

2. Низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни шакллантириш;

3. Одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳоли ўртасида тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация тадбирларини амалга ошириш;

4. Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш;

5. Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш;

6. Аҳолига бепул кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш;

7. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги тафсилотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш;

8. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллигини ошириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:  

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва https://t.me/GROUP_JAMOAT_FONDIтелеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 15 майдан  15 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (71) 239-26-76, (71) 239-26-86.  

ЎзА