2023 йилнинг 16-18 май кунлари Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарув кенгашининг 32-йиллик йиғилишига бағишланган навбатдаги бизнес-форум бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистондаги етакчи ва стратегик банклардан бири бўлган «Агробанк» АТБ ҳам иштирок этди.
Тадбирлар давомида Агробанк Европадаги йирик молиявий гуруҳлардан бири — Германиянинг ODDO BHF банки билан 20 миллион евролик шартнома имзолади. Мазкур маблағлар Агробанк орқали савдони молиялаштириш соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилиши кўзда тутилган.
Қайд этиш керакки, бу каби тадбирларнинг Ўзбекистонда ўтказилиши алоҳида аҳамият касб этиб, мамлакатнинг сармоявий салоҳиятини намойиш этиш ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш учун истиқболли майдон ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА