Бугун, 16 май куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичига старт берилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси иштирок этаётган мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Шундан сўнг спортчилар олимпия тизимида ғолиблик учун курашни давом эттиради.

Жорий йил 21 майга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Миржалол Қароров, Амирхон Содиқов, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй, Зебинисо Абдусатторова, Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Камола Юнусова медаллар учун курашга киришмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА